
Yangiliklar
ҲУЖЖАТ ИЖРОСИ БИЛАН МУКАММАЛ БЎЛАДИ
Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги "Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 129-сонли қарорини бажариш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Juma, 28 Sentyabr 2018
ИШНИНГ РИВОЖИ КАДРГА БОҒЛИҚ
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖниг учта катта лавозимдаги ходимлари ишдан олинди: автокорхоналарнинг техник жараёнларига масъул бўлган жамият бош муҳандиси, GPS назорати тизими масъули ва 5-автобус саройи директори ишларида йўл қўйган хатолари учун ўз лавозимларидан озод қилиндилар.
Juma, 28 Sentyabr 2018
ЭНГ ЗАМОНАВИЙ ВА ҚУЛАЙ ЭЛЕКТРОН ЙЎЛ ЧИПТАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
Хабарингиз бўлса, уч ой муқаддам "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти томонидан шаҳар жамоат транспортида электрон карталар шаклидаги ойлик йўл чипталари синов-тажриба тариқасида жорий қилинган эди. Ўтган давр ичида валидатор ёрдамида текшириладиган ушбу йўл чипталари айтарли талабга жавоб беролмаётгани тўғрисида фикрлар кўпайди.
Juma, 28 Sentyabr 2018
Синов тариқасида вақтинча йўлга қўйилган электрон ойлик йўл чипталарининг натижаси
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан жорий йилнинг 20 июнидан бошлаб, қоғоз шаклидаги ойлик йўл чипталари билан биргаликда, 3 ой муддатга синов тариқасида электрон ойлик йўл чипталари (ЭОЙЧ) жорий этилган эди.
Мазкур электрон тизимни чуқурроқ ўрганиш мақсадида ахборот технологиялари соҳасидаги етук мутахассислар жалб қилинди. Шу тариқа, ушбу электрон тизимнинг йўловчи учун қай даражада қулайлиги, ижобий ва салбий жиҳатлари чуқур ўрганилди.

Chorshanba, 20 Sentyabr 2018
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автосаройларнинг ҳайдовчи ва чиптачилари орасида ишни тўғри ташкил этиш, уларнинг масъулиятини ошириш, йўловчиларга маданиятли ва сифатли хизмат кўрсатиш, касб нуфузини ошириш мақсадида соҳа хизматчиларига махсус кийим (форма) жорий этиш режалаштирилган.

Chorshanba, 20 Sentyabr 2018
ҚОИДАБУЗАР ҲАЙДОВЧИЛАР ЙҲХБГА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти жамият тасарруфидаги автобус саройлари ҳайдовчиларини хушёрликка чорлаш, йўлларда ҳаракатлашиш қоидаларига тўла амал қилишларини, шу орқали йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кескин чораларни қўллай бошлади.

Chorshanba, 20 Sentyabr 2018
"МАЗ"данЎзбекистонга биринчи сертификат топширилди
Илгари хабар берганимиздек, Белоруссия Республикаси Президенти А.Г.Лукашенко Ўзбекистонда расмий давлат ташрифи билан бўлди. Мазкур ташриф доирасида қатор музокаралар ўтказилди, ҳамкорлик ривожи бўйича муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Shanba, 15 Sentyabr 2018
Транспорт хизматини яхшилаш
Илгари хабар берганимиздек, “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ томонидан транспорт хизматин яхшилаш, бу борада ривожланган хориж мамлакатлари тажрибасини ўрганиш мақсадида қатор етакчи мамлакатларнинг компания ва фирмалари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Juma, 14 Sentyabr 2018
БЕКАТ "ПАРКОВКА" ЭМАС
Жорий йилнинг 10 сентябрь куни, соат тахминан 06:41ларда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг "Тоштрансдиспетчер" УК Назорат тафтиш бўлими ходими М. Озбекова Шайхонтоҳур тумани "Чорсу меҳмонхонаси" автобус бекатида ўз вазифасини бажараётган пайтда ана шундай вазиятга дуч келди.
Payshanba, 12 Sentyabr 2018
Эълон
"Тошшахартрансхизмат" АЖ қуйидаги бўш иш ўринларига номзодлар таклиф этади:
-Ахборот технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи, бош мутахассиси;
-Йўловчи транспорти фаолиятини истиқболли ривожлантириш ва молиявий тахлил бўлими бош мутахассиси;
-Бош энергетик;
-Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўйича бош мутахассис;
-Инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўйича бош мутахассис;
-Масофадан назорат этувчи GPS оператори;
-Чипта сотиш шахобчаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи;
-Хайдовчи;
Payshanba, 12 Sentyabr 2018
E'lon
“Toshshahartransxizmat” AJ tomonidan
Korporativ boshqaruv kodeksi tavsiyalarini o'z faoliyatiga qabul qilganligi to'g'risida xabar
“Toshshahartransxizmat” AJ shuni ma'lum qiladiki, jamiyat yagona aksiyadorining 30.06.2016 yildagi 4-sonli qarori bilan jamiyat tomonidan 01.07.2016 yildan boshlab Aksiyadorlik jamiyatlari faoliyatining samaradorligini oshirish va korporativ boshqaruv tizimini takomillashtirish komissiyasi yig'ilishining 31.12.2015 yildagi 9-sonli bayonnomasi bilan tasdiqlangan Korporativ boshqaruv kodeksiga rioya qilish majburiyati qabul qilindi.









