
Yangiliklar
“MERSEDES-BENZ” МУТАХАССИСИ ЎЗ ХУЛОСАСИНИ АЙТДИ
Бир неча йиллардан буён жамоат транспорти, хусусан, автобуслар билан боғлиқ кўнгилсизликлар, айниқса, уларда келиб чиқаётган ёнғинлар кенг жамоатчилик ўртасида кўплаб мунозара ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан айнан ёнғин келиб чиқаётган 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган “Мерседес-бенс” русумли автобусларни чуқурлаштирилган тартибда техник кўрикдан ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди. Ушбу қарор асосида жамият таркибидаги барча автосарой ва таъмирлаш корхоналарида жадал иш олиб борилмоқда. Аниқланган носозликлар бартараф этилмоқда, соз ҳолга келтирилган автобуслар йўналишларга чиқарилмоқда.

Payshanba, 17 Oktyabr 2018
Эски автобуслардан воз кечилмайди ҳаракати вақтинча чекланади.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган ва энг кўп масофа босиб ўтган автобусларни йўналишларга чиқармаслик ҳақида қабул қилинган қарор оммавий ахборот воситаларида турлича талқин этилмоқда.
Juma, 12 Oktyabr 2018
ЭСКИ АВТОБУСЛАР ЙЎНАЛИШГАвактинча ЧИҚМАЙДИ
Сўнгги кунларда пойтахт жамоат транспорти, хусусан, йўловчи ташиш билан шуғулланаётган автобусларда бир қатор кўнгилсизликлар — ёнғинлар содир бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби мазкур транспорт воситаларининг белгиланган муддат ва масофани босиб ўтиб бўлгани, кўрсатилаётган сервис хизматлари кутилганидек самара бетмаётганидандир.
Juma, 12 Oktyabr 2018
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахбороти
Шаҳар автобус транспортини сифатсиз хизматининг сабаблари бўлган тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ чоралар мажмуи ишлаб чиқди.
«Тошшаҳартрансхизмат» бошқаруви ташаббуси билан ўтказилган текширув натижасида қатор автосаройлар рахбарлари, автобуслар техник ҳолати, уларга техник хизмати кўрсатиш, GPS-мониторинг ва хайдовчилар билан икки томонлама алоқа учун масъул мутасаддилар томонидан йўл қўйилган қўпол бузилишлар, шу жумладан йўл ҳаққи олишдаги қоидабузарликлар аниқланди. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Juma, 05 Oktyabr 2018
ЖУМА КУНИ ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан навбатдаги буйруқ қабул қилинди. Унга кўра ҳафтанинг ҳар жума кунида жамият ва унинг таркибидаги корхоналарда хизмат машиналаридан фойдаланиш таъқиқланади. Шу куни барча раҳбарлар ва бошқа ходимлар ўзларига ажратилган хизмат автомобилларидан фойдаланмаган ҳолда жамоат транспортида ишга келадилар ва кун давомида эҳтиёжга қараб жамоат транспортидан фойдаланадилар.
Juma, 05 Oktyabr 2018
НАВБАТЧИЛИК, БУ – ШУНЧАКИ ҚОРОВУЛЛИК ЭМАС, елкада тоғдек масъулият, дегани...
Саҳифамизнинг бугунги меҳмони – "1-автобус саройи" МЧЖ навбатчи механиги Рихсивой Ишмуҳамедов. Рихсивой ака 26 йилдан буён транспорт соҳасида меҳнат қилиб келади. У 1992 йил Тошкент автомобиль йўллари институтининг "Йўл қурилиши машиналари" факультетини битириб, тўғри 1-автосаройга ишга келади.
Juma, 05 Oktyabr 2018
ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни "7-автобус саройи" МЧЖ мажлислар залида навбатдаги профилактик тадбирга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда "7-автобус саройи" МЧЖ директори Б. Карабалаев, Тошкент шаҳар ЙХХБ ТВТ ХУНТЭБ инспектори, майор Б. Эминов, Жамият Ҳаракат хавфсизлиги бўлими бошлиғи М. Далилов, Маданият ва маърифат ишлари бўйича мутахассис, таниқли шоира З. Мўминова, соҳага алоқадор масъул ходимлар ва кўп сонли ҳайдовчилар иштирок этди.
Juma, 05 Oktyabr 2018
СОҲАДА ХИЗМАТ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН ҚАТЪИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛАДИ
Ўтган ҳафтада "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ фаолияти – соҳада учраётган муаммолар, камчиликлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бироқ, турли асоссиз маълумотлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 11 сентябрь куни жамият томонидан ўтказилган матбуот анжуманида жамият раҳбари ОАВ вакилларига тизимдаги муаммо ва камчиликлар рўй-рост маълум қилинганди. Шунга қарамай айрим ОАВларда жамият фаолиятига нотўғри баҳо беришга қаратилган, манбаси аниқ бўлмаган хабарлар тарқамоқда.
Juma, 05 Oktyabr 2018
Танлов муддати 15 октябрга қадар узайтирилди
Илгари хабар берганимиздек “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автосаройларнинг ҳайдовчи ва чиптачилари орасида ишни тўғри ташкил этиш, уларнинг масъулиятини ошириш, йўловчиларга маданиятли ва сифатли хизмат кўрсатиш, касб нуфузини ошириш мақсадида соҳа хизматчиларига махсус кийим (форма) жорий этиш режалаштирилган.
Seshanba, 02 Oktyabr 2018
1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни УСТОЗ ОТАНГДЕК УЛУҒ
Устоз-шогирд... Бу ибора худди ота-бола лафзидек кўнгилга яқин жаранглайди.
Катта ҳаёт остонасида бирор бир ҳунар бошини тутишга чоғланаётган, турмуш чорраҳасида иккиланиб турган ҳар қандай киши тажрибали, ўз соҳасини яхши биладиган кишилар кўмагига зарурат сезади. Бундай беминнат кўмакчи эса устоздир.

Juma, 28 Sentyabr 2018
E'lon
“Toshshahartransxizmat” AJ tomonidan
Korporativ boshqaruv kodeksi tavsiyalarini o'z faoliyatiga qabul qilganligi to'g'risida xabar
“Toshshahartransxizmat” AJ shuni ma'lum qiladiki, jamiyat yagona aksiyadorining 30.06.2016 yildagi 4-sonli qarori bilan jamiyat tomonidan 01.07.2016 yildan boshlab Aksiyadorlik jamiyatlari faoliyatining samaradorligini oshirish va korporativ boshqaruv tizimini takomillashtirish komissiyasi yig'ilishining 31.12.2015 yildagi 9-sonli bayonnomasi bilan tasdiqlangan Korporativ boshqaruv kodeksiga rioya qilish majburiyati qabul qilindi.









