
Yangiliklar
ЯНГИ АВТОБУСЛАР КЕЛТИРИЛА БОШЛАНДИ
Илгари хабар берганимиздек “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ фаолиятини тубдан яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш мақсадида жамият раҳбарияти томонидан махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилган эди. Шунга асосан режага кўра жорий йил охирига қадар келтирилиши режалаштирилган 80 та “SAZ LE 60” автобусининг дастлабки 20 таси Самарқанддан Тошкентга караб йулгв чикди. Самарқанддаги ҳар икки автомобиль заводи билан тузилган шартномага мувофиқ йил сўнгига қадар яна 60 та “SAZ LE 60” ҳамда 40 та “MAN” русумли автобуслар босқичма босқич келтирилиши кўзда тутилган. Бу жараён мунтазам давом эттирилади. Шу тариқа автосаройларнинг ҳаракат таркиби янгилаб борилади.

Dushanba, 29 Oktyabr 2018
ИШЧИ-ХИЗМАТЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛАР КЎП
Ҳаракат бўлимининг асосий вазифаси шаҳардаги мавжуд бўлган 32 та автошоҳбекат ва нозимлик шаҳобчаларидаги йўл назорати фаолиятини мунтазам равишда назорат қилиб туриш. Нозимлар автосаройлардан нав¬батчиликка чиқаётган барча автобуслар ҳақидаги йўналишмаълумотларини Ҳрганиб, ҳаракатлар давомийлигини, оралиғ вағтларда узилишлар бўлмаслигини таъминлаш билан боғлиқ маълумотларни тўплаб, бизга узатишади.
Juma, 26 Oktyabr 2018
ИШИ ТУШМАГАН КИШИ ЙЎҚ
Иш фаолияти "Тошйўловчитрансхизмат" УКда кечаётган бирор бир ходим йўқки, кадрлар бўлимига, аниқроқи Ўша бўлимнинг кадрлар бўйича катта инспектори Дилором ¬Саидхўжаевага иши тушмаган, иши битгач эса, у кишининг хушмуомаласидан, юмушининг ҳеч бир сансалорликсиз, енгил ҳал этилиб, расмийлаштириладиган ҳужжатлари бўлса, расмийлаштириб олганидан қувонмаган бўлса.
Juma, 26 Oktyabr 2018
Мукофот муборак! ЭЪТИРОФГА САЗОВОР ҲАМКАСБЛАР
"Автомобилчилар куни" байрами муносабати билан "Тошшаҳартранс¬хизмат" АЖнинг бир гуруҳ фаол ишчи-ходимлари транспорт корхоналарида кўп йиллик самарали меҳнати, ишлаб чиқаришдаги юғори қўрсаткичлари, жамоат ишларида фаол иштироки учун "Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти Фахрий ходими" нишони ва фахрий ёрлиғ билан тақдирландилар:
Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти Фахрий ходимлари:
Рахимбеков Муродбек Хошимович – "1-автобус саройи" МЧЖ автосаф механиги
Муғумов Хасан Хуррамович – "2-автобус саройи" МЧЖ ҳайдовчиси
Шарипов Бахтиёр Кахрамонович – "3-автобус саройи" МЧЖ АСУ устаси
Коханная Елена Алексеевна – "4-автобус саройи" МЧЖ катта нозими
Мамадалиев Валиджан Рахманович – "5-автобус саройи" МЧЖ бош энергетиги
Асилов Суннат Илхамович – "8-автобус саройи" МЧЖ хайдовчи
Жанадилов Бахтиёр Абилхаирович – "12-автобус саройи" МЧЖ ҳайдовчиси
Садиков Равшан Азизович – "18-автобус саройи" МЧЖ ҳайдовчи
Мирзахметов Сайдамин Сайдахметович – "Тоштрансдиспетчерхизмат" УК
Гайсина Миннурой Зайнуллаевна – "Тошйўловчитрансхизмат" УК чипта сотувчи
Кадирходжаев Абдулла Сайдуллаевич – "Тошавтотаъмирхизмат" УК чилангари
"ФАХРИЙ ЁРЛИҚ" билан мукофотланганлар:
Эшимов Нигматжон Сайтиевич – "1-автобус саройи" МЧЖ чилангари
Зияев Сайфулла Юлдашевич – "2-автобус саройи" МЧЖ ФМ мутахассиси
Шаляханова Дилора Заировна – "3-автобус саройи" МЧЖ фарроши
Джурабаев Мурод Сатторович – "4-автобус саройи" МЧЖ таъмирловчи
Утешева Насиба Ерлановна – "5-автобус саройи" МЧЖ ҳисобчиси
Шиманская Елена Андреевна – "7-автобус саройи" МЧЖ чиптачи
Каримов Рустам Ганиевич – "8-автобус саройи" МЧЖ авточилангари
Мавлянова Кундуз Хамракуловна – "12-автобус саройи" МЧЖ чиптачи
Мурадов Бахром Баракаевич – "18-автобус саройи" МЧЖ мисгар
Алексеев Вячеслав Николаевич – "Тоштаъмирхизмат" УК чилангари
Телегин Сергей Григорьевич – "Тоштрансдиспетчерхизмат" УК 1-тоифали
алоқа муҳандиси
Мухамаджанова Рахима Хакимжановна – "Тошйўловчитрансхизмат" УК чипта сотувчиси
Девятов Александр Михайлович – "Тошкент трамвайи" УК электромонтери
Селиванова Елена Ивановна – "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бош мутахассиси
Тақдирланган барча ҳамкасбларимизни ушбу мукофотлари билан чин дилдан қутлаймиз. Байрам муборак бўлсин, азиз автомобилчилар!
Juma, 26 Oktyabr 2018
Рулда телефондан фойдаланиш, тезликни ошириш, маст ҳолда машина ҳайдаш ва транспортни ҳужжатларсиз бошқариш каби қоидабузарликлар учун жарималар миқдори оширилди.
Ўзбекистонда Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ғатор жарималар оширилди. Мамлакат президенти 22 октябрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ғонунни имзолади.
Ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини бошқариш вағтида телефондан фойдаланганлик учун жарима энг кам иш ҳағининг 2 баробаридан 3 баробаригача, қоидабузарлик йил давомида такрор содир этилганида – ЭКИҲнинг 3 баробаридан 4 баробаригача оширилди (сўнгисида 6 ойгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилиши мумкин).
Juma, 26 Oktyabr 2018
ЙЇЛЛАРИМИЗ БЕХАТАР БЇЛСИН! «ПАХТАКОР» МАҲАЛЛАСИ ҚУТЛОВЛАРИ
"Пахтакор" деганда, турган гапки, кўз олдимизга аввало футбол командаси ёхуд футбол стадиони келади. Ваҳоланки, Учтепа туманидаги "Пахтакор" маҳалласининг тарихи анчайин машҳур. Акмал Икромов айнан шу маҳаллада ўсганини инобатга оладиган бўлсак, бу маскан Тошкентдаги қадим манзиллардан эканлигини англаш қийин эмас. Санъат музейига борган бўлсангиз, Уста Усмон Зуфаров ижодига мансуб Ўзбекмиллий мусиғий асбоблар кўргазмасини ҳам томоша қилган бўлишингиз керак. Ўша мўътабар зот ҳам, шу маҳаллада яшаб ўтганига нима дейсиз? Жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев-чи, шу маҳалланинг фарзанди эканини биласизми? Халқимизнинг севимли хонандаси, Ўзбекистонда хизмат қўрсатган артист Неъматжон Қулабдуллаевни маҳалладошлари ширин хотираларида асраб келишмоқда.
Juma, 26 Oktyabr 2018
У СОҲА ҚОНУНЧИЛИГИ МУАЛЛИФЛАРИДАН
Бугун транспорт соҳасида жонбозлик кўрсатган инсонлар ҳақида қанча сўзласак ҳам кам. Шундай инсонлардан бири Юсуфжон Орифжоновдир.
У киши ўзига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиб, оддий муҳандис лавозимидан вазирликнинг ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти бошлиғи лавозимигача бўлган масъулиятли йўлни босиб ўтди.
Juma, 26 Oktyabr 2018
ИЛК САБОҚ
1988 йил Тошкент Автомобиль ва йўллар олийгоҳини тугаллаб, ўша вақтларда "Тошгорпастранс" қошидаги "3-автобус саройи"га йўлланма асосида таъмирлаш устаси лавозимига ишга жойлашдим. Бу даргоҳда кўп йиллик тажрибага эга етакчи, корхона раҳбари Охунжон Исмоилов билан учрашиш насиб этди.
Ўрта бўйли, тик қоматли, хушсурат, бироз жаҳлдор бу инсон ўз ишининг устаси эди. Дастлабки кезларда у киши билан тил топишишга қийналганман. Сабаби бу инсонга, халқ тилида айтганда, битта сўз кам, иккитаси кўплик қиларди. Охунжон ака фикрни қисқа ва лўнда баён қилишни талаб қиларди. Ана шу талаб менга илк сабоқ бўлган. У кишининг хотираси жуда кучли эди. Ўша вақтда корхонада 4та автосаф бўлиб, 400дан ортиғ "Лаз" ва "Паз" русумли автобуслар халққа хизмат қилар эди. Ҳайит байрамидан бир ҳафта олдин ходимларни йиғиб, айём кунлари қайси ҳайдовчилар ишга чиқишини айтар эдилар. Негаки, қайси ходимнинг хонадонида фотиҳа борлиги, кимнинг яқинлари вафот этганини ёддан билар эдилар. Бундан ташқари, йўналишлардаги автобусларнинг давлат рақами, ҳайдовчиларнинг ишлаш нав¬батини ҳам бехато айта олардилар.
Juma, 26 Oktyabr 2018
ТРАНСПОРТ ПОЙДЕВОРИГА ҒИШТ ҚЎЙГАН ФИДОЙИЛАР
Транспорт соҳасида "Автомобилчилар куни" байрами нишонланаётганига ҳам деярли юз йилдан ошибди. Бу кунни транспортчилар интиғлик ва ўзгача кай¬фиятда кутиб оладилар. Шундай улуғ кунларда бугун орамизда бўлмаган, аммо соҳага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган устозларни эслашни шогирдлик бурчимиз деб биламиз. Қуйида номлари зикр этилган инсонлар транспорт соҳаси вакилларига жуда яхши таниш. Кўплаб транспортчилар уларни ўзларига устоз деб биладилар. Бунинг сабаби бор, албатта.
Juma, 26 Oktyabr 2018
ҲАР БИР САЪЙ-ҲАРАКАТ АНИҚ РЕЖАГА АСОСЛАНГАН фақат бунинг учун фурсат зарур
Сўнгги пайтларда "Тошшаҳартрансхизмат"АЖ фаолияти кўплаб оммавий ахборот воситалари саҳифаларидан тушмай қолди. Соҳадаги муаммолар, камчиликлар, режалар – барчаси кенг жамоатчилик эътиборида. Бу бир тарафдан жамиятнинг фаоллигини, ҳаракатда эканлигини ифодаласа, иккинчи тарафдан соҳада ҳали қилинадиган ишлар, йўлга қўйилиши лозим бўлган юмушлар талайгина эканлигидан далолатдир.
Juma, 26 Oktyabr 2018
E'lon
“Toshshahartransxizmat” AJ tomonidan
Korporativ boshqaruv kodeksi tavsiyalarini o'z faoliyatiga qabul qilganligi to'g'risida xabar
“Toshshahartransxizmat” AJ shuni ma'lum qiladiki, jamiyat yagona aksiyadorining 30.06.2016 yildagi 4-sonli qarori bilan jamiyat tomonidan 01.07.2016 yildan boshlab Aksiyadorlik jamiyatlari faoliyatining samaradorligini oshirish va korporativ boshqaruv tizimini takomillashtirish komissiyasi yig'ilishining 31.12.2015 yildagi 9-sonli bayonnomasi bilan tasdiqlangan Korporativ boshqaruv kodeksiga rioya qilish majburiyati qabul qilindi.









