
Аввал хабар берганимиздек “Тошкент шаҳар ҳокими кубоги” учун бир ҳафта давом этган футбол мусобақалари якунига етди. Мазкур беллашувларда ҳокимлик тизимидаги 32 та ташкилотнинг футбол жамоалари фаол иштирок этди.
Муросасиз баҳсларга бой бўлган бу галги турнир "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ жамоаси учун омадли келди. Дастлаб, Чилонзор тумани хокимлиги билан кечган бахсда жамоамиз пенальти ҳисобидан ғолибликни қўлга киритган бўлса, кейинчалик шаҳар молия бошқармасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда автомобилчилар “Тошшаҳарнур” жамоасини 2:1 ҳисобида ортда қолдириб, финал баҳсларига йўл олдилар. Финалди шаҳар инвестиция бошқармаси жамоаси билан кечган қизғин икки тайм баҳсларида 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Пенальтилар сериясида 2:0 натижа билан қўли баланд келган жамоамиз турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди. Иккинчи ўрин шаҳар инвестиция бошқармасига, учинчи ўрин эса “Тошшаҳарнур” жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва иштирокчиларга ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти ҳам жамоанинг ушбу ютуғини муносиб тақдирлади.











































