Соҳада эришилган муваффақиятлар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, хусусан, жамоат транспортида замонавий хизмат турлари, инновацион технологиялар билан яқиндан танишиш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасаддиларидан иборат гуруҳ Беларус республикасининг Минск шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Жамият мутахассислари сафар давомида “Минсктранс” давлат корхонаси фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар. Автобус саройлари фаолияти, уларда хизмат кўрсатиш сифати, соҳага инновацион янгиликларнинг қай даражада жорий этилгани, транспортларни масофавий бошқарув тизимидаги янгиликлар ва бошқа жиҳатлар ўрганилмоқда.
Сафар давоми меҳмонларга “Минсктранс” давлат корхонаси раҳбарияти ҳамроҳлик қилмоқда.
Сафар таассуротлари юзасидан батафсил маълумот берамиз.










































