
Yangiliklar
Электрон карталарни бепул ҳарид қилинг
Коронавирус пандемияси сабаб юртимизда кечаётган карантин даврида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ йўловчиларга яна бир қулайликни жорий этди. Хусусан, жамоат транспортларидаги йўл ҳақи тўловида нақд пул айланмасини қисқартириш, шу орқали инфекциянинг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида электрон карталар бепул тарқата бошланди. Бунинг учун сиз шаҳримиздаги ойлик йўл чипталари билан савдо қилувчи шоҳобчаларга мурожаат қилишингиз лозим бўлади. Ўн минг сўм эвазига картани оласиз. Аммо, сиз тўлаган пул картангизга юклаб берилади.
Келгусида эса картангизга ўзингиз истаганингизча миқдорда маблағ юклаб олишингиз мумкин.
Ушбу саъй-ҳаракатлардан яна бир мақсад электрон тўлов тизимини бир маромда ишлаб кетишини таъминлашдир.
Кейинги босқичларда муддатли карталарни муомалага чиқариш режалаштирилган.
Seshanba, 09 Iyun 2020
Ҳурматли йўловчилар!
Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан жорий йилнинг 8 июнидан бошлаб жамоат транспорти – автобуслар ҳаракатига рухсат берилди.
Коронавирус пандемияси даврида карантин талабларининг юмшатилиши белгиланган меъёрлар бекор қилинди дегани эмас. Афсуски, автобуслар ҳаракатининг дастлабки кунларида айрим йўналишларда карантин қоидаларини қўпол равишда бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, бирор сабаб билан кўчага чиққанингизда санитария ва гигиена қоидаларига жиддий амал қилинг. Автобусда албатта тиббий ниқобда бўлинг. Салонда ижтимоий масофани сақланг.
Белгиланган меъёрларга амал қилиб, ўзингиз ва атрофдагиларни кўринмас балодан асраган бўласиз!
Seshanba, 09 Iyun 2020
Автобус йўналишлари фаолиятини қайта тиклаш белгиланди
Ўзбекистон Республикасига “Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича” Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 8 июнь кунидан бошлаб “сариқ” ва “яшил” тоифасига кирувчи ҳудудларда, шу жумладан Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари фаолиятини қайта тиклаш белгиланди.
Бугунги кунда, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи жами 16 та автокорхоналарга (шундан 8 та автобус саройлари ва 8 та хусусий ташувчилар) жами 152 та автобус йўналишлари (шундан 135 таси автобус саройларига ва 17 таси хусусий корхоналарга) бириктирилган бўлиб, ушбу йўналишларга режа бўйича жами 1230 та автобуслар (шундан 1121 та автобус саройлари бўйича ва 109 та хусусий корхоналар бўйича) ишга чиқарилиши режалаштирилган.
Махсус комиссия баёни қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, 2020 йилнинг 8 июнь кунидан бошлаб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи автокорхоналар томонидан 131 та йўналишларга 1067 та турли русумдаги (Мерседес Бенц, МАН, САЗ ва Исузу) автобуслар ишга чиқарилади.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота туманлари “қизил” ҳудуд деб эълон қилинганлиги муносабати билан, автокорхоналарга бириктирилган – Тошкент вилоятининг юқорида келтирилган туманлари ҳудудигача ҳаракатланувчи 21 та (8т, 9, 16, 25, 42, 56, 65, 74, 84, 101, 103, 115, 120, 134, 135, 144, 145, 148, 188, 198, 199-сонли) автобус йўналишлари вақтинчалик фаолият юритмайди.
Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та (75, 106, 160-сонли) автобус йўналишларининг фаолияти фақатгина Тошкент шаҳри ҳудудида Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланмаган ҳолда ташкил этилади.
Фаолияти қайта тикланадиган йўналишларнинг ҳаракати Махсус комиссия баёни қарорига кўра соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил қилинади.
Барча автобус саройлари раҳбарлари томонидан йўналишларнинг сўнгги бекатларида икки сменалик навбатчилик ташкил қилинади.
Йўналишларнинг сўнгги бекатларида автобусларни доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади.
Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади уларни мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилади.
Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.
Yakshanba, 07 Iyun 2020
Диққат короновирус!

Қадрли ҳамюртлар хабарингиз бор, бугун дунёнинг кўпчиликнинг ваҳимасига сабаб бўлаётган КОРОНОВИРУС иллати Ўзбекистон ҳудудида аниқлангани расман эълон қилинди. Албатта, мазкур ҳолат юртимиздаги ягона хасталик бўлиб, истаймизки бундай кўнгилсизлик қайтарилмайди.
Шунга қарамай юртимиз Соғлиқни сақлаш мутасаддилари томонидан мазкур иллатнинг мамлакатимизга тарқалишининг олдини олиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Шу боис ҳеч кимни ортиқча ҳис-ҳаяжон ва ваҳимага тушмасликларини сўрардик. Зеро, Ўзбекистонда нафақат коронавирус, балки, тиббиёт соҳасидаги бошқа муаммоларни ҳам ижобий ҳал этишга барча имкониятлар етарли.
Азиз ҳамюртлар!
Барчамиз қўлни қўлга бериб, хасталикка қарши курашсак кутилган натижага эришишимиз мумкин. Бунинг учун иложи борича зарурат бўлмаганда жамоат жойларига бормаслигингизни сўраб қоламиз. Айниқса, жамоат транспортида шахсий гигиена қоидаларига амал қилинг!
Yakshanba, 15 Mart 2020
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ДЕЗИНФЕКЦИЯ
Бугун дунё жамоатчилигини ташвишига сабаб бўлаётган коронавирус балоси кўплаб мамалакатларга тарқаб улгурди.
Юртимизга ушбу вируснинг кириб келишининг олидини олиш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда. Хусусан, чегара ҳудудларида фуқаролар ва меҳмонларнинг кириб-чиқиши билан боғлиқ жараёнлар қатъий назоратга олинган бўлса, мамлакат ичкарисида эса вирус тарқалишининг олидини олиш бўйича турли дезинфекция ишлари янада кучайтирилмоқда.
Жумладан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобусларда махсус санитария тадбирлари ўтказилмоқда.
Мақсад, нафақат коронавируснинг кириб келиши, балки, бошқа юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймасликдир.
Dushanba, 09 Mart 2020
ЯНА БИР ЭЛЕКТРОБУС ТОШКЕНТ КЎЧАЛАРИДА СИНОВДА...
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ўз тасарруфидаги автобусларни босқичма-босқич янгилаб бориш, энг асосийси ҳаракат таркибини замонавий, ҳар тарафлама иқтисодий самара берадиган транспорт воситалари билан тўлдириш мақсадида қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этмоқда. Хусусан, тежамкорлик ва атроф муҳитга зарар етказмаслиги билан бугун дунёда ўзини оқлаётган электробусларни ҳаракат таркибига қўшиш тизим олдидаги муҳим масалалардан бири.
Жумладан, яқинда Белорусиядан келтирилган электробус 3 ой давомида йўналишда синовдан ўтказилди. Юртимиз иқлим шароитига мос транспорт турини танлаш мақсадида яна бир хорижий компаниянинг таклифи ўрганилмоқда. Шунга мувофиқ Хитойнинг Yutong компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробус намунаси пойтахтимизга келтирилди.
Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган маълумотга кўра ZK6128BEVG моделидаги мазкур электробус 215 к/ват билан ҳаракатланади. Бир марта олинган қувват билан 300 километрдан зиёд масофани босиб ўтади. Электробус салони 5 та кузатув камераси ҳамда монитор билан жиҳозланган. Ундан ташқари двигатель қисмига ёнғинга қарши автомат тарзда ишловчи ускуна ўрнатилган. Шунингдек, кондиционер, иситиш тизими билан таъминланган. 12 метр узунликдаги мазкур электробус ўртача 70 нафар йўловчига мўлжалланган.
Мазкур электробус юртимиз иқлим шароитида автобус йўналишларида бир неча ой давомида синовдан ўтказилади.
Ушбу транспорт воситаси жорий йил 7 мартдан 51-йўналишда ўзининг дастлабки қатновини бошлайди.
Yakshanba, 08 Mart 2020
БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!

Жамоат транспорти ишини яхшилаш нафақат соҳа ходимларининг вазифаси, балки, ҳар бир йўловчининг бурчидир. Хусусан, уларда ҳаракатланганда дуч келган муаммоларга бепарво бўлмаслик, транспорт воситаларини техник ҳамда санитар жиҳатдан асраб-авайлаш ҳам хизмат сифатининг кўтарилишига сабаб бўлади.
Яна бир муҳим жиҳат борки, у билан йўловчилар жамоат транспортининг моддий таъминоти яхшиланишига муносиб ҳисса қўшишлари мумкин. У ҳам бўлса жамоат транспортларида чипта билан юришдир.
Аксарият ҳолларда йўловчиларнинг йўл ҳақини тўлаб, чипта олмасликлари ёки талаб қилмасликлари ҳам нақд пул айланмасида шаффофликнинг йўқолишига сабаб бўлишини ҳамма ҳам бирдек тушунавермайди.
Айниқса, бунда автобусларда йўловчиларнинг чиптасиз ҳаракатланишлари жуда кўп кузатилади. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда турли тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Автобус салонларида йўловчиларни бу масалага бепарво бўлмасликларига тарғиб қилувчи чақириқлар жойлаштирилмоқда.
Азиз йўловчи!
Сиз ҳам бунга арзимас масалаладек муносабатда бўлманг. Жамоат транспортидан фойдаландингизми, чипта олишни унутманг. Чипта беришдан бош тортган чиптачи ёки ҳайдовчи ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “1062” ишонч телефонига хабар беринг.
Пойтахт жамоат транспорти ишининг яхшилинишида ҳар бир муносабатнинг муносиб ҳиссаси бор.
Seshanba, 11 Fevral 2020
МОНИТОРИНГ

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг январь ойидан пойтахт жамоат транспортлари — “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус ҳамда “Тошкент метрополитени” йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этила бошлади.
Ушбу янги тизимнинг маромда ишлаб кетишини таъминлаш, бу борада юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиб бориш мақсадида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасаддилари доимий равишда автобус йўналишларида мониторинглар ўтказиб боришмоқда. Ўрганишлар давомида атобуслардаги махсус ускуналар (валидатор) орқали автомат тўловларни электрон карталардан қабул қилиш бўйича учраётган муаммолар, бу борада ҳайдовчи ва чиптачи томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар аниқланиб, бартараф этилмоқда.
Азиз йўловчилар!
Агарда сизга транспорт хизмати кўрсатаётган автобусларда автомат тўловни қабул қилиш бўйича бирор муаммо ёки камчилик кузатсангиз, бу ҳақда (78) 140 08 08 телефонига хабар қилишингизни сўраймиз. Зеро, хизмат сифатини яхшилашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Seshanba, 11 Fevral 2020
МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТ САМАРАСИ
Ҳар бир касбнинг ўзига хос мураккаб жиҳатлари бор. Жамоат транспорти, айниқса, автобуслар ҳаракатини тўғри ва сифатли тарзда йўлга қўйиш ҳам кўзга кўринмайдиган мураккаб жараёнлардан иборат. Масалан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автосаройларда автобусларнинг кундалик санитар ва техник ҳолатини меъёрида сақлашга масъул бўлган 700 дан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Уларнинг машаққатли меҳнати сабаб пойтахт кўчаларида автобуслар қатнамоқда.


Юзга яқин автобус ювувчилари ёзнинг иссиғию, қишнинг совуғига қарамай ўз вазифаларини сидқидилдан бажармоқдалар. 600 нафардан ортиқ усталар эса автобусларнинг соз ҳолда йўналишга чиқишини таъминлашмоқда.

Азиз йўловчилар!
Автобусларда юрганингизда ана шу инсонларнинг машаққатли меҳнатини унутманг. Транспорт воситаларига зарар етказманг ёки унинг ифлосланишига йўл қўйманг. Зеро, автобуслар халқ мулки, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир.
Payshanba, 05 Fevral 2020
E'lon
“Toshshahartransxizmat” AJ tomonidan
Korporativ boshqaruv kodeksi tavsiyalarini o'z faoliyatiga qabul qilganligi to'g'risida xabar
“Toshshahartransxizmat” AJ shuni ma'lum qiladiki, jamiyat yagona aksiyadorining 30.06.2016 yildagi 4-sonli qarori bilan jamiyat tomonidan 01.07.2016 yildan boshlab Aksiyadorlik jamiyatlari faoliyatining samaradorligini oshirish va korporativ boshqaruv tizimini takomillashtirish komissiyasi yig'ilishining 31.12.2015 yildagi 9-sonli bayonnomasi bilan tasdiqlangan Korporativ boshqaruv kodeksiga rioya qilish majburiyati qabul qilindi.










